«қамчиқ довони» тегли мақолалар


Қамчиқ довонига яқин ҳудудда логистика маркази ташкил этилади
26 март 2024, 14:12

Қамчиқ довонига яқин ҳудудда логистика маркази ташкил этилади

Президент Намангандаги йиғилишда вилоятнинг Қамчиқ довонига яқин ҳудудида логистика марказини ташкил этиш ва Нанай қишлоғидаги собиқ «Карвон» божхона назорат маскани фаолиятини тиклаш топшириғини берди. Шунингдек, Наманган халқаро аэропортидаги бўш майдонда юк терминали ишга туширилади.

Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
8 феврал 2024, 05:42

Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

Қалин қор ёққани сабабли 8 февраль куни Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Ҳудуд махсус техникалар ёрдамида қордан тозаланмоқда (видео).

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида бир ҳафта давомида қор кўчиши хавфи эълон қилинди
5 феврал 2024, 15:13

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида бир ҳафта давомида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

6−12 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳароратнинг ўзгариши сабабли 6 та вилоятнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди. 7−8 февраль кунлари эса Қамчиқ довонида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши мумкин.

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
11 ноябр 2023, 12:09

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди

Шанба тонгида Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди. Бу салкам бир соат давомида автотранспортлар ҳаракати тўхтаб қолишига сабаб бўлди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмагани хабар қилинди.

Қамчиқ довонида 2 аёл сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
9 июл 2023, 06:36

Қамчиқ довонида 2 аёл сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Қамчиқ довонида жаладан қочиб, тошқин сувлари учун мўлжалланган қувурга кириб олган 2 нафар аёлни сел оқизиб кетди. 23 ёшли аёлларнинг иккиси ҳам вафот этган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари кетмоқда.

Қамчиқ довонида 5 та машина тўқнашиб, 1 киши ҳалок бўлди
27 май 2023, 18:10

Қамчиқ довонида 5 та машина тўқнашиб, 1 киши ҳалок бўлди

Қамчиқ довонида тормози ишламай қолган Isuzu юк автомобили 4 та машинага урилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 1 киши вафот этди, 3 киши шифохонага олиб кетилди.

Қамчиқ довонида DAF ва Damas машиналари ЙТҲга учради
22 апрель 2023, 11:26

Қамчиқ довонида DAF ва Damas машиналари ЙТҲга учради

Қамчиқ довонида DAF юк машинаси бошқаруви йўқотилиб, ўрта темир тўсиққа урилди. Ундан қочган Damas эса хандаққа тушиб кетди. ЙТҲ оқибатида 3 киши жароҳатланиб, шифохонага олиб кетилди.

Наманганда темир тўсиққа урилган юк машинаси тўлиқ ёниб кетди
15 апрель 2023, 10:29

Наманганда темир тўсиққа урилган юк машинаси тўлиқ ёниб кетди

Поп туманида бошқаруви йўқотилган DAF юк машинаси темир тўсиққа урилиб, тўлиқ ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Қамчиқ довонида ЙТҲ сабаб келиб чиққан ёнғин оқибатида ҳайдовчи вафот этди
6 апрель 2023, 14:54

Қамчиқ довонида ЙТҲ сабаб келиб чиққан ёнғин оқибатида ҳайдовчи вафот этди

6 апрель куни Қамчиқ довонида юк машинаси ва 3 та енгил автомобиль тўқнашиб, 6 киши жароҳатланганди. ФВВ ҳайдовчилардан бири вафот этганини маълум қилди.

Қамчиқ довонида тўртта автомашина тўқнашиши оқибатида 6 киши жароҳатланди
6 апрель 2023, 13:23

Қамчиқ довонида тўртта автомашина тўқнашиши оқибатида 6 киши жароҳатланди

Қамчиқ довонида юк машинаси ва учта енгил автомобиль тўқнашди. Оқибатда юк машинаси ёниб кетди, дастлабки маълумотларга кўра, 6 киши жароҳатланди.

Қамчиқ ва Жиззах довонларида туристик автобус ва микроавтобуслар қатновига рухсат этилади
29 март 2023, 17:27

Қамчиқ ва Жиззах довонларида туристик автобус ва микроавтобуслар қатновига рухсат этилади

10 апрелдан Қамчиқ ва Жиззах довонлари, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ҳамда микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга рухсат этилади. Шунингдек, туроператор, меҳмонхона ва ташувчиларга айрим автотранспортларни олиб киришда божхона имтиёзлари берилади.

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
23 март 2023, 18:17

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди

Қамчиқ довонида калава ип ортилган IVECO русумли юк машинаси кабина қисмида ёнғин содир бўлди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади.

Қамчиқ довонида кўчки содир бўлди
7 март 2023, 09:59

Қамчиқ довонида кўчки содир бўлди

Қамчиқ довонида 70 метр куб тупроқ-лой кўчкиси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Қамчиқ довони қарийб бир кундан кейин очилди
16 феврал 2023, 23:44

Қамчиқ довони қарийб бир кундан кейин очилди

Бир кун аввал ёпилган Қамчиқ довони бўйлаб автотранспортлар ҳаракати тикланди. Ўтган кун давомида айрим ҳудудларда қор массалари эриши кузатилди. Бундан ташқари, қор кўчкиларини мажбурий тушириш ишлари амалга оширилди.

Қамчиқ довонида қор кўчди, аввалроқ транспорт ҳаракати тўхтатилганди
16 феврал 2023, 09:26

Қамчиқ довонида қор кўчди, аввалроқ транспорт ҳаракати тўхтатилганди

«Тошкент-Ўш» йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисмида қор кўчкилари содир бўлди. Ҳозирда йўллар тозаланмоқда, йўловчилар учун иситиш пунктлари ташкил этилди. Фарғона водийсига қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди.

6 та вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
1 феврал 2023, 14:05

6 та вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

2−5 февраль кунлари Қамчиқ ва Тахтақорача довонларида қор ёғиб, яхмалак юзага келиши мумкин. Шунингдек, Ўзбекистоннинг 6 та вилоятидаги тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи мавжуд.

Қамчиқ довонида қолиб кетган фуқаролар эвакуация қилинди (янгиланди)
4 январ 2023, 09:51

Қамчиқ довонида қолиб кетган фуқаролар эвакуация қилинди (янгиланди)

Қамчиқ довони қор кўчкиси хавфи юзага келгани сабабли ёпилди. Ҳудудда қолиб кетган йўловчиларга махсус рейс орқали поезд қатнови йўлга қўйилди ва исиниш масканлари ташкил этилди.

«Қизил йўлакка ўтинг». Қамчиқ довонида қизил ва яшил йўлак тизими ишга туширилди
4 декабр 2022, 18:10

«Қизил йўлакка ўтинг». Қамчиқ довонида қизил ва яшил йўлак тизими ишга туширилди

1 декабрдан бошлаб яшил ва қизил йўлак тамойили Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» йўл-патруль хизмати стационар постида жорий этилди. Энди тўланмаган жаримаси бор, ортиқча юкли, суғурта полиси муддати тугаган ва бошқа камчиликлари бор автомобиль ҳайдовчилари Қамчиқ довонидан ҳаракатлана олмайди.

«Қамчиқ» довонида юк автомобили ёниб кетди
18 ноябр 2022, 11:42

«Қамчиқ» довонида юк автомобили ёниб кетди

Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 Тошкент — Ўш автомобиль йўлида Volvo юк автомобилида ёнғин юзага келди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олган фуқаролар йўқ.

Қамчиқ довонида VOLVO иккита юк машинаси билан тўқнашиб кетди
11 октябр 2022, 11:54

Қамчиқ довонида VOLVO иккита юк машинаси билан тўқнашиб кетди

Қамчиқ довонида VOLVO русумли юк машинаси хайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдаги 2 та Isuzu`га бориб урилди. Юк машиналарининг бирида ёнғин чиқди. ФВВ ходимлари ва қутқарувчилар ёнғинни ўчириб, жабрланган 3 нафар ҳайдовчини шифохонага юборди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг